Бектемирда Чирчиқ дарёси қирғоғида ўпирилиш содир бўлди
11 июнь куни Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудида Чирчиқ дарёси қирғоғида бетон қопламанинг қисман ўпирилиши кузатилди.
Ҳодиса жойига масъул хизматлар етиб бориб, мустаҳкамлаш ишларини бошлади. Идоралараро штаб тузилган.
Расмий маълумотга кўра, ҳеч қандай зарар етмаган ва аҳоли учун хавф йўқ. Вазият назоратда.
