Али Хоманаий ҳалок бўлганидан уч ой ўтиб дафн этилади: Видолашув тафсилотлари маълум бўлди

Али Хоманаий ҳалок бўлганидан уч ой ўтиб дафн этилади: Видолашув тафсилотлари маълум бўлди

Эрон олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимлари ўтказиладиган саналар расман очиқланди. SNN хабарига таяниб маълум қилинишича, мотам тадбирлари жорий йилнинг 4 июлидан 9 июлига қадар давом этади.

Жараён 4 июль куни Теҳрондаги Имом Хомейний жоме масжидида бошланиши кўзда тутилган. Маросимлар доирасида бир неча кун давомида мамлакатнинг йирик шаҳарлари — Теҳрон, Қум ва Машҳадда оммавий юришлар ҳамда хотира тадбирлари ташкил этилади.

Марҳум билан хайрлашувнинг якуний қисми 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади ва шу куни олий раҳбарнинг жасади Имом Ризо мақбараси мажмуасига дафн қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Али Хоманаий жорий йил 28 февраль куни уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмган эди. Орадан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб, унинг дафн маросими тафсилотлари эълон қилинди.

Мазкур воқеадан кейин Эроннинг янги олий раҳбари сифатида марҳумнинг ўғли Мужтабо Хоманаий тайинлангани маълум қилинган. Маълумотларга кўра, у ҳам ўша ҳужум вақтида тан жароҳати олган ва шу пайтгача омма олдида кўриниш бермаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: