Шакарли газланган ичимликларнинг янги хавфи ошкор бўлди
Шакар қўшилган газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш жигар саратони хавфини ошириши мумкин.
Бу хулосага тадқиқотчилар 11 та йирик, узоқ муддатли тадқиқотларда 1,5 миллиондан ортиқ иштирокчиларининг маълумотларини таҳлил қилиш орқали эришдилар. Натижалар JAMA Network Open журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар иштирокчиларнинг овқатланиш одатларини сўровномалар ёрдамида баҳоладилар ва ўртача 18 йил давомида уларнинг соғлиғини кузатдилар.
Шакарли ва сунъий ширинлаштирилган ичимликларни истеъмол қилишга, шунингдек, кейинчалик жигар саратонининг турли шаклларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, шакарли ичимликларни тез-тез истеъмол қиладиган одамларда жигар саратонининг энг кенг тарқалган иккита тури – гепатотселлюляр карсинома ва жигар ичидаги холангиокарсинома хавфи юқори.
Мутахасислар суюқ шакарни мунтазам истеъмол қилиш жигар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ва узоқ муддатда жиддий касалликлар хавфини ошириши мумкинлигини таъкидлайдилар.
