Эрон мухлислари ЖЧда Минаб қурбонларига бағишланган баннерни ёйишди
Эрон терма жамоасининг биринчи ўйини Лос-Анжелесдаги стадионда бўлиб ўтди. Ислом Респубиликаси Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйин вақтида стадион трибунасида бўлган Эрон мухлислари «Минаб 168» ёзувини намойиш қилишди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумида Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга иккита “Томагавк” ракетаси билан зарба берилган эди.
