Германия Озарбайжондан йилига 2 млрд. метр куб газ сотиб олади

Германия Озарбайжондан йилига 2 млрд. метр куб газ сотиб олади

«Биз 10 йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартномалар ҳақида гапиряпмиз. Учта немис компанияси SОCАR билан шартнома тузган. Бу газ Европа энергетика бозорини барқарорлаштириш учун муҳимдир», – деди Германиянинг Бокудаги элчиси Ралф Харлеманн.

Етказиб бериш Европа Иттифоқи доирасида, асосан Италия билан своп шартномалари орқали амалга оширилади, чунки Озарбайжон ва Германия ўртасида тўғридан-тўғри қувур линияси йўқ.
Маълумот учун, Германия йилига тахминан 85 миллиард кубометр газ истеъмол қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: