Қўйлиқ деҳқон бозоридаги ошхонада ёнғин чиқди

Қўйлиқ деҳқон бозоридаги ошхонада ёнғин чиқди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, бугун, 17 июнь куни соат 10:18 да Бектемир тумани Хонабодтепа кўчасида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув бўлинмалари соат 10:27 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 10:36 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса туфайли жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: