Хитой университетлари сунъий интеллект сабабли эскирган 12 мингдан ортиқ мутахассисликни бекор қилди
Бу мамлакатдаги барча олий таълим дастурларининг қарийб 30 фоизини ташкил этади. Улар орасида энг кўпи – санъат, гуманитар фанлар, хорижий тиллар ва менежмент йўналишларидир. Ушбу мутахассисликлар ўрнига технологиялар ва сунъий интеллектга урғу берилган 10 мингта янги йўналиш жорий этилди.
