Зеленский: Агар Украина ёнса, Москва ҳам ёнади
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ҳужумлари давом этса, бунинг оқибатлари Россия ҳудудида ҳам сезилишини билдирди.
«Агар Украина ёнадиган бўлса, Москва ҳам ёнади», — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Украина ўз шаҳарлари ва аҳолисига қарши амалга оширилаётган ҳужумларга жавоб бериш ҳуқуқига эга ва мамлакат ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланади. Зеленский Россияга босимни кучайтириш ва урушни тугатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши муҳимлигини ҳам қайд этди.
