Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, унга кўра Кодексни болаларни ташиш ҳамда болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 128-11-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ, болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солиш ва уларни бир йилдан уч йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланиши мумкин.

 

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, унга нисбатан 50 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўллаш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин. Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори 50 базавий ҳисоблаш миқдоригача оширилиши назарда тутилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: