Сунъий интеллект журналистикани ўзгартирмоқда

Сунъий интеллект журналистикани ўзгартирмоқда

Бу ҳақда Бишкекда ШҲТ медиафорумида Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов айтиб берди.

Унинг айтишича, СИ аллақачон журналистикани ўзгартирмоқда:

🔸катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга ёрдам бермоқда;
🔸материаллар тайёрлаш жараёнини тезлаштирмоқда;
🔸контентни шахсийлаштириш имкониятларини кенгайтирмоқда;
🔸аудитория билан мулоқотнинг янги шаклларини очиб бермоқда.

Аммо янги имкониятлар билан бирга янги чақириқлар ҳам пайдо бўлмоқда. Ахборотнинг ишончлилиги, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алгоритмлар шаффофлиги ва СИдан ахлоқий меъёрларга мувофиқ фойдаланиш масалалари бугун глобал муҳокама мавзусига айланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: