АҚШ футболчилари жаҳон чемпиони бўлишга ишона бошлади

АҚШ футболчилари жаҳон чемпиони бўлишга ишона бошлади

2026 йилги жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Крис Ричардс жамоаси ўз майдонидаги мусобақада чемпионлик учун кураша олишига ишонади.

«АҚШ терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилиб қўйганини айтишни мен аҳмоқлик деб ҳисобламайман. Олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор, биз барчасини қадамма-қадам босиб ўтамиз. Мундиал охирида кубокни кўтаришни истаймиз», – дея Ричардснинг сўзларини ESPN келтиради.

АҚШ терма жамоаси ўз уйида ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонди. Маурисио Почеттино шогирдлари Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, шунингдек, Австралия устидан ҳам зафар қучди.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсда америкалик футболчилар Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Улар бу учрашувда ҳам рақиб устидан ғалаба қозонишга шай эканликларини очиқ айтмоқда

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: