Эроннинг музлатилган активлари 100 миллиард доллардан ошади
Эрон ОАВ маълумотларига кўра, хорижда музлатиб қўйилган эрон активлари ҳажми камида 100 миллиард долларга тенг. Ушбу маблағларнинг асосий қисми Осиё мамлакатларида сақланмоқда.
Энг йирик активлар Хитой ҳисобига тўғри келиб, уларнинг ҳажми 20–50 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Шунингдек, Ироқда 15 миллиард доллар, Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ҳар бири 7 миллиард доллардан, Қатарда эса 6 миллиард долларлик маблағлар музлатилган ҳолда қолмоқда.
Халқаро музокараларда Теҳрон биринчи навбатда тахминан 24 миллиард доллар маблағдан босқичма-босқич фойдаланиш имкониятини тиклашни асосий талабларидан бири сифатида илгари сурмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, ушбу активларга кириш имкониятининг қайта тикланиши Эрон иқтисодиётига жиддий туртки бериши ва мамлакатнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаши мумкин.
