АҚШнинг Fox Sports телеканали ЖЧ-2026 даги сув ичиш танаффусларидаги рекламалар эвазига 250 млн доллар ишлаб олади

АҚШнинг Fox Sports телеканали ЖЧ-2026 даги сув ичиш танаффусларидаги рекламалар эвазига 250 млн доллар ишлаб олади

АҚШнинг Fox Sports телеканали сув ичиш танаффуслари ҳисобига 250 млн доллар ишлаб олади.

BBC хабарига кўра, АҚШнинг Fox Sports телеканали ЖЧ-2026 ўйинларидаги сув ичиш танаффуслари вақтида реклама бериш орқали 250 миллион доллар даромад кўради. Ушбу турнир учун ҳар бир бўлим ўртасида уч дақиқалик мажбурий танаффуслар жорий этилган. Аксарият телерадиокомпаниялар улардан реклама намойиш этиш учун фойдаланмоқда. Роликлар ҳакамнинг танаффус учун хуштагидан 20 сония ўтиб бошланиши ва ўйин давом эттирилишига 30 сония қолганда якунланиши керак. Бу шуни англатадики, ҳар бир трансляция қилувчи компанияда ҳар бир ўйинда 30 сониялик 8 та ролик кўрсатиш имконияти мавжуд.

Турнир давомида жами 832 та ролик эфирга узатилади. Американинг Fox Sports каналида 30 сониялик роликнинг ўртача нархи 200 минг доллардан 300 минг долларгачани ташкил этади. АҚШ терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда, шунингдек, турнирнинг якуний босқичларида бу сумма 750 минг долларгача кўтарилади. Шу тариқа, сув ичиш танаффусларидаги реклама каналга 250 миллион доллардан ортиқ фойда келтириши мумкин. Агар бутун дунё бўйича ҳисобласак, сумма 1 миллиард доллардан ошиб кетиши мумкин. Сув ичиш танаффусларидаги рекламалар Мексика, Канада, Франция, Германия, Италия, Испания, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Австралия, Яқин Шарқ ва Сахарадан жанубда жойлашган Африка мамлакатларида ҳам намойиш этилмоқда.

Шу билан бирга, Буюк Британияда бўлимлар ичидаги танаффусларда реклама йўқ – BBC принципиал равишда рекламадан фойдаланмайди, иккинчи трансляция қилувчи (ITV) эса 60 дақиқалик реклама вақти лимити туфайли уни кўрсатмайди. Американинг испан тилида эфирга узатиладиган Telemundo канали ҳам реклама намойишидан воз кечди. У лотин америкаликларга йўналтирилган.

Таъкидланишича, ҳар бир мамлакатда трансляция қилувчи компаниялар реклама слотларини ўзлари сотади, шу сабабли ФИФА қўшимча танаффуслардан бевосита фойда кўрмайди. Агар сув ичиш танаффуслари кейинги Жаҳон чемпионатларида ҳам қўлланилса, бу трансляция ҳуқуқлари нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, ФИФА қўшимча даромад олади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: