Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги «Энг яхши тўпурар» деб топилди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Жаҳон чемпионатидаги голлари сонини 17 тага етказиб, турнирлар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
38 ёшли футболчи Австрияга қарши учрашувда гол урди ва шу орқали Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозенинг 16 голлик рекордини ортда қолдирди.
Мессининг ҳисоби ҳозирча 17 та голни ташкил этмоқда. Унга энг яқин таъқибчи Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлиб, унинг ҳисобида 14 та гол бор.
