Пиво фестивали ортидан мансабдорлар жазоланди

Пиво фестивали ортидан мансабдорлар жазоланди

Тошкент шаҳрида шу йил июнь ойида ўтказилган пиво фестивали юзасидан масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетовга ҳайфсан берилди ва моддий рағбатлантириш бекор қилинди. Шунингдек, унинг хизматида фаолият юритган бош инспектор Суҳроб Юсупов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Мазкур қарор жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлган фестивал билан боғлиқ баҳсларга нуқта қўйиши мумкин. Кўпчилик фикрича, оммавий тадбирлар нафақат қонунчиликка, балки миллий қадриятлар ва жамоатчилик манфаатларига ҳам мос бўлиши лозим.

Дўстларингизга ҳам юборинг: