Сирдарё вилоятида Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Н. (муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган) 6 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Д.Қ.ни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
