Aномал жазирама: Францияда уч нафар кекса фуқаро вафот этди

Aномал жазирама: Францияда уч нафар кекса фуқаро вафот этди

Европани қамраб олган аномал жазирама оқибатида Францияда уч нафар кекса фуқаро вафот этди.

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +42°C гача кўтарилди. Шу сабабли мамлакат бўйлаб 2700 га яқин мактаб вақтинча ёпилди ёки дарс жадвали ўзгартирилди.

Жазирама Испания, Буюк Британия, Белгия, Нидерландия, Италия, Швейсария ва Германияда ҳам кузатилмоқда.

Мутахассислар аҳолини кўпроқ сув ичишга, қуёш остида узоқ қолмасликка ҳамда кексалар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: