АҚШ Миллий разведкасида оммавий қисқартиришлар бошланди

АҚШ Миллий разведкасида оммавий қисқартиришлар бошланди

Бу ҳақда CNN телеканали маълумот қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, қанча ходим ишдан бўшатилаётгани ҳақидаги аниқ рақамлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси директори вазифасини бажарувчи Билл Пулте барча разведка хизматлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Миллий разведка директори аппаратида юзлаб ходимларни қисқартиришни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Қисқартиришлар, шунингдек, Миллий аксилтеррор маркази ва Миллий контрразведка ва хавфсизлик марказига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Пулте июн ойи бошида Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Бу лавозимга келгунга қадар у Федерал уй-жой молиялаштириш агентлиги раҳбари сифатида фаолият юритган. Унинг разведка хизматлари ёки миллий хавфсизлик тузилмаларида иш тажрибаси мавжуд эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: