SpaceX акциялари тўсатдан тушиб кетди. 600 миллиард доллар ҳавога учди – ОАВ
Компания акцияси 12 июн куни биржада шиддатли старт олди ва ҳали ҳам жойлаштириш нархидан юқори баҳоланмоқда. Бироқ кетма-кет учинчи савдо кунида унинг курси пасайиб бормоқда, бунинг оқибатида Илон Маск бошқарадиган компания 600 миллиард доллардан ортиқ биржа қийматини йўқотди.
22 июн куни SpaceX акциялари 16 фоизга тушиб, 154,60 долларни ташкил этди. Компаниянинг умумий биржа қиймати ҳозирда 2 триллион доллардан сал кўпроқни ташкил қилмоқда.
«Дунёда буни сотиб олмоқчи бўлган ҳар бир киши аллақачон сотиб бўлди», — дейди JonesTrading бош бозор стратеги Майкл О’Рурк.
Сўнгги уч кундаги йўқотишларга қарамай, SpaceX ҳамон дунёдаги олтинчи энг йирик компания бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, акция нархи дастлабки жойлаштирилган қийматдан (ҳар бир акция учун 135 доллар) тахминан 15 фоизга юқори ҳисобланади. Инвесторлар SpaceX сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш учун катта миқдорда қарз капиталини жалб қилишини кутишяпти, дейилади хабарларда.
