Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Парракли 23 та ҳаракатланувчи қисмдан иборат механизмни яратиш учун мутахассислар 3 ой давомида қарийб 3000 соат вақт сарфлашган.
