Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ижтимоий тармоқларда фермерларни ҳақорат қилгани акс этган аудио тарқалиши ортидан Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга нисбатан интизомий чора кўрилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномаси асосида ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра, давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун ҳокимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди.

Агентлик давлат хизматида ахлоқий меъёрлар ва хизмат одобига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилишини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: