Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси судда махфий маълумотларни ноқонуний сақлаганини тан олди – NBC News телеканали
Жон Болтон Трампнинг биринчи президентлик муддатида Оқ уйда ишлаган йили давомида юритган кундалик ёзувларини ўзида сақлагани учун айбланган. Унинг ҳимоячилари Болтон 45 йилдан бери шахсий кундаликлар юритишини, ёзувлар махфий тусга эга эмаслигини ва фақат яқин қариндошларига таниш бўлганини таъкидлаган.
Болтонга нисбатан ҳукм 28 октябр куни чиқарилиши белгиланган. Ушбу модда бўйича айбни тан олиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади, дейилади хабарда.
