Карачидаги Синд Рейнжерс бош қароргоҳига қилинган террористик ҳужумда олти киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда Dawn газетаси минтақанинг бош полиция инспектори Жавед Алам Одҳога таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Гулистон-е-Жауҳар туманида содир бўлган ҳужумдан кейин отишма бошланиб, учта Рейнжер ва учта террорчи ҳалок бўлган.
Одҳонинг сўзларига кўра, террорчилар ўз машиналарини бош қароргоҳнинг асосий дарвозасига уриб юборишган. Шунингдек, у тозалаш операцияси олиб борилаётгани ва ҳудуд Махсус хавфсизлик кучлари, терроризмга қарши кучлар ва Рейнжерлар томонидан ўраб олингани ҳақида хабар берган.
Покистон Рейнжерлари – бу Покистон фуқаролик қуролли кучларининг федерал парамилитар кучи бўлиб, у Ички ишлар вазирлигига бўйсунади, аммо Покистон армиясининг Панжоб ва Синд Рейнжерлари офицерлари томонидан бошқарилади.
