Исроил АҚШнинг «алоҳида иттифоқчиси» мақомидан маҳрум бўлди
Қўшма Штатлар Исроил учун «Аввало Америка» (America First) тамойилидан истисно қилишни тўхтатди, бунинг натижасида яҳудий давлати ўзининг «алоҳида иттифоқчи» мақомини йўқотди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Politico» нашри хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Исроил АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг ташқи сиёсатида ушбу мамлакат учун истиснолар қилишда давом этишидан умид қилган эди.
«Аммо бундай давом этиши мумкин эмасди. Биз тўрт йил давомида Американинг барча ташқи сиёсий ҳаракатларида истисно бўлиб қола олмасдик», — деди исми ошкор этилмаган сиёсий маслаҳатчи.
«Politico» нашрининг қайд этишича, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ушбу курс ўзгаришининг рамзига айланди. У аввалроқ Исроил раҳбариятини танқид қилиб, Қўшма Штатлар унинг ягона қудратли иттифоқчиси бўлиб қолаётганини эслатиб ўтган эди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўтган йили Вашингтонга беш марта ташриф буюрган бўлса, жорий йилда у ерда фақат бир марта — февраль ойида бўлган. Манбаларнинг хабар беришича, Оқ уйга янги ташрифлар ҳозирча режалаштирилмаяпти, томонлар ўртасидаги телефон орқали мулоқотлар сони эса сезиларли даражада камайган.
