Москвада бензин тақчиллиги: Ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар юзага келган, баъзи жойларда фақат дизел бор, айрим шохобчалар эса умуман ишламаяпти
Украина дронлари зарбалари ортидан Россия пойтахтида, худди мамлакатнинг кўплаб бошқа ҳудудларидагидек, бензин тақчиллиги юзага келди. Айрим тармоқлар, масалан, “Лукойл” деярли барча ёнилғи қуйиш шохобчаларини ёпиб қўйган ёки фақат дизел ёнилғисини таклиф қилмоқда. Ҳайдовчилар автомобилга ёнилғи қуйиш имкониятини соатлаб кутишга мажбур бўлишмоқда.
Ёнилғи қуйиш шохобчалари ходимлари ҳудуд “махсус объект” эканлигини важ қилиб, навбатларни тасвирга олишга рухсат беришмаяпти.
