Ўзбекистон Конго ДРга ҳам ютқазди
Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДРга қарши кечган баҳсда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув Ўзбекистон учун омадли бошланди. Ҳисоб 10-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди. Терма жамоа сардори аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Конго ДР ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлди. 68-дақиқада Йоан Висса ҳисобни тенглаштирди ва баҳсга интрига қайтди.
Шундан сўнг африкаликлар босимни янада кучайтирди ва 78-дақиқада Фистон Майеле ҳал қилувчи голни киритиб, Конго Демократик Республикасини олдинга олиб чиқди. 90+1 дақиқада Йоан Висса ўйиндаги 3-гони киритиб баҳсда якун ясади.
Қолган вақтда Ўзбекистон ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, терма жамоамиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, гуруҳ босқичини мағлубият билан якунлади ва гуруҳда 0 очко билан сўнги поғонани эгаллади. Конго Демократик Республикаси эса энг яхши 3-ўринлар рейтинги билан плей-оффга йўл олди.
