Ҳаддан ташқари иссиқ туфайли Парижда 100 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди

Ҳаддан ташқари иссиқ туфайли Парижда 100 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди

Франция пойтахти Парижда кеча ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво туфайли 109 киши ҳалок бўлгани билдирилмоқда.

Бу рақамга фақат уйларида ва жамоат жойларида вафот этганлар киритилган бўлиб, қариялар уйлари ва шифохоналардаги ўлим ҳолатлари бундан мустасно.

Аномал иссиқ об-ҳаво ҳукм сураётган Парижда шифохоналар «фавқулодда ёрдам режаси»ни ишга туширди. Францияда фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш муассасаларида фаоллаштириладиган ушбу режага таътилдаги ходимларни ишга чақириш, шифохоналардаги ўринлар сонини кўпайтириш ва шошилинч бўлмаган жарроҳлик амалиётларини қолдириш каби чоралар киради.

Париж ва унинг атрофидаги ҳудудларни ўз ичига олган 37 та департаментда (провинцияда) қизил, 48 тасида эса ҳаддан ташқари иссиқ сабабли тўқ сариқ даражадаги хавф эълон қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: