Ироқ ТИВ раҳбари Ҳусайн: Боғдод Эрон ва АҚШ ўртасида воситачи бўлишга тайёр

Ироқ ТИВ раҳбари Ҳусайн: Боғдод Эрон ва АҚШ ўртасида воситачи бўлишга тайёр

Боғдод Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Аббос Арақчи билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида у Боғдод ҳам Вашингтон, ҳам Теҳрон билан аъло даражадаги муносабатларга эга эканини таъкидлади.

«Ва биз ушбу низони бартараф этиш устида ҳар икки томон билан ишлашга тайёрмиз», — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: