Польшада ҳарорат рекорд даражага кўтарилди

Польшада ҳарорат рекорд даражага кўтарилди

Польша шимолидаги Торунь шаҳрида ҳарорат 40,3 даража Селсийга етиб, янги рекорд натижани қайд этди.

Бу ҳақда Польша Метеорология ва сув хўжалиги институти матбуот котиби «Polsat» телеканалига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундан олдинги ҳарорат рекорди 100 йилдан кўпроқ вақт олдин, 1921 йил 29 июнда қайд этилган эди. Ўшанда Польша ғарбидаги Прушкув шаҳрида ҳаво ҳарорати 40,2 даражага етган.

Якшанба куни ҳаддан ташқари юқори ҳарорат сабабли Польшада иккинчи ва учинчи даражали хавф эълон қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: