Қирғизистонда прокурорлар Қамчибек Ташиев учун 9 йиллик қамоқ жазосини сўради
Прокурорлар ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш иши бўйича барча айбланувчиларни айбдор деб топишни ва уларни 9 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган. Айбланувчилар қаторида Ташиевдан ташқари Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Эмилбек Узоқбоев ва бошқа сиёсатчилар ҳам бор.
