Жонсон & Жонсон (J&J) компаниясига нисбатан танқидлар кучайиб бормоқда
АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Роберт Ф. Кеннеди компанияни саратонга олиб келувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, кейин эса айнан шу касалликдан фойда кўришда айбламоқда.
Американинг Johnson & Johnson (J&J) корпорацияси таркибида асбест бўлган сепма кукуни бўйича берилган даъволар юзасидан қарийб 8,9 млрд доллар товон пули тўлайди.
Ушбу маблағ ишлаб чиқарувчининг LTL Management LLC шўъба компанияси орқали ўн минглаб даъвогарларга 25 йил давомида босқичма-босқич тўлаб берилади.
Даъвогар аёллар судларда ушбу сепма кукунидан фойдаланиш оқибатида ўзларида саратон касаллиги ривожланганини исботлаб беришмоқда.
