Аномал иссиқлик туфайли Эйфел минораси 10 см га ўсди — ОАВ.
Металл конструкция қизганда ҳар 10 даража иссиқликда тахминан 2 сантиметрга кенгаяди. Ҳаво салқинлашгач, унинг ўлчами яна аввалги ҳолатига қайтади.
Сўнгги кунларда Францияда ҳаво ҳарорати баъзи жойларда +40°C дан ошди ва 96 та департаментдан 72 тасида об-ҳаво хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди.
