Ироқда депутат уйидан 57 миллион доллар ва олтиндан ясалган ич кийим топилди
Ироқда коррупцияга қарши йирик тергов доирасида 47 нафар шахс, жумладан парламент депутатлари, юқори лавозимли амалдорлар ва давлат хизматчилари қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давомида депутат Ҳинд ал-Аббосийнинг уйида тахминан 57 миллион доллар нақд пул ва 27 килограмм соф олтин аниқланган.

Шунингдек, тинтув чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олтиндан тайёрланган ич кийимни ҳам мусодара қилгани маҳаллий ОАВларда хабар қилинмоқда.
