Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълимни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълимни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич мактаб таълими сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг асосий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли молиялаштириш ажратди.

“БИЛИМ” дастури Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда амалга оширилиб, таълим сифати ва мактаб инфратузилмасини яхшилашга қаратилган. Лойиҳа доирасида ўқитувчилар малакаси оширилади, янги мактаблар қурилади ҳамда бошланғич таълимда қўшимча ўқув ўринлари яратилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: