Сан-Франциско католик архиепархияси 395 миллион доллар товон тўлайди
Сан-Франциско католик архиепархияси болаларга нисбатан жинсий зўравонлик бўйича даъволар сабабли 395 миллион доллар товон тўлайди.
Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Руҳонийлар томонидан содир этилган зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берган жабрланувчилар компенсация олади.
Газетанинг ёзишича, келишув черков хизматчиларига қарши қўзғатилган 500 дан ортиқ даъвони ўз ичига олади. Сан-Франциско архиепископи ҳар бир жабрланувчига узр сўралган хат ёзиши керак бўлади.
Бундан ташқари, архиепархия ўз фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга қаратилган бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш мажбуриятини олди.
