Зеленский жамоаси Залужнийни сайловларда қатнашмасликка кўндирмоқчи бўлди, у эса рози бўлмади – «Украинская правда»

Зеленский жамоаси Залужнийни сайловларда қатнашмасликка кўндирмоқчи бўлди, у эса рози бўлмади – «Украинская правда»

Володимир Зеленский Киевда ёпиқ учрашув ўтказди, унда 2026 йил кузида президентлик сайловларини ўтказиш имконияти муҳокама қилинди, деб ёзади «Украинская правда» ўз манбаларига таяниб.

Уларнинг маълумотларига кўра, учрашувга Украинанинг Британиядаги элчиси лавозимида ишлаётган Қуролли кучлар собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийни Британия бош вазири Кир Стармернинг истеъфосини муҳокама қилиш баҳонаси билан Лондонга махсус чақиртиришган.

Журналистларнинг хабар беришича, учрашувда Украина президенти офиси раҳбари Кирилл Буданов, унинг ўринбосари Олег Татаров, «Слуга народа» фракцияси етакчиси Давид Арахамия, мудофаа вазири Михаил Федоров ва Миллий хавфсизлик хизмати котиби Рустем Умеров ҳам иштирок этган.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Зеленский жамоаси Залужнийни бўлажак сайловларда иштирок этмасликка кўндиришга уринган, бунга факт сифатида эҳтимолий ижтимоий парокандалик, ўта зиддиятли кампания хавфи ва давлат учун таваккалчиликларни келтирган.

Нашрнинг ёзишича, учрашув чоғида президент собиқ бош қўмондондан агар сайловлар кузда бўлиб ўтса, у ўз номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақида тўғридан-тўғри савол сўраган, бунга у шундай жавоб берган: «Ҳа. Қўяман», – деган у.

«Украинская правда» манбаларига кўра, Зеленский Залужний билан деярли ҳар қандай давлат лавозимини муҳокама қилишга тайёр бўлган, аммо бу жавобдан кейин унга бошқа ҳеч нарса таклиф қилмаган.

Учрашувда, президент офиси буюртмасига биноан украиналик социологик компаниялардан бири томонидан ўтказилган сўровнома маълумотлари ҳам келтирилган. Ушбу сўровномага кўра, Зеленский ҳозирда 34% қўлловга эга, Залужний – 28%, Буданов эса – 12%.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: