Грузия ва Ўзбекистон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзолади
Декларацияни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе имзолади.
Ундан ташқари икки давлат делегациялар раҳбарлари божхона, Ахборот-коммуникация технологиялари, касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимларни имзолашди.
Шунингдек қатор вазирликлар, қўмита ва ҳуқуқни сақлаш органлари орасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
