Ираклий Кобахидзе Шавкат Мирзиёевни «Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар» деб атади

Ираклий Кобахидзе Шавкат Мирзиёевни «Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар» деб атади

Давлат раҳбарини аэропортда кузатиш чоғида журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзедан эксклюзив интервью олди.

Ираклий Кобахидзе олий даражадаги музокаралар ҳамда уларнинг натижаларига тўхталди. Ҳукумат раҳбари, шунингдек, глобал миқёсда сиёсий етакчилар танқислиги кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон буюк раҳбарга эга эканини алоҳида таъкидлади.

«Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар. Унинг улкан ютуқлари ўзининг шахсий етакчилиги самараси», — деди Грузия Бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Тбилисига сўнгги 23 йилда илк бор ташриф буюрди. Грузия ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик шерикчилик бўйича шартнома имзоланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: