Киевга қилинган ҳужум: вайроналар остидан 10 кишининг жасади топилди, ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Киевга қилинган ҳужум: вайроналар остидан 10 кишининг жасади топилди, ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Қутқарувчилар 2 июль куни Россиянинг ҳужуми оқибатида вайрон бўлган Киевнинг Дарницкий туманидаги тўққиз қаватли турар жой биносида қидирув-қутқарув ишларини якунлади.

Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, вайроналар остидан 10 нафарнинг жасади олиб чиқилган.

Идоранинг билдиришича, мазкур ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етган.

Ҳозирда Дарницкий туманидаги учта манзилда авария-қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар хавф туғдираётган конструкцияларни демонтаж қилиш ва қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиш ишларини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2 июльга ўтар кечаси Россия Украинага қарши кенг кўламли қўшма ҳужум уюштирган. Украина томонининг маълум қилишича, ҳужумда дронлар ҳамда ҳаво, қуруқлик ва денгиздан учириладиган турли русумдаги ракеталар қўлланилган.

Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия томонидан учирилган 570 та ҳаво нишонидан 524 таси йўқ қилинган. Шу билан бирга, 25 та баллистик ракета ва 12 та ҳужум дрони ўз нишонларига етиб борган.

Украина расмийларига кўра, асосий зарба Киевга қаратилган бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: