Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
ДХХнинг тезкор тадбирларида 36, 29, 27, 25 ва 23 ёшли эркаклар тил бириктириб, сохта Туркия Республикаси фуқаролик паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини тайёрлашган.
Улар ушбу ҳужжатларни 4 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган. Шунингдек, 11 дона мобил телефон ва 2 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
