Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси 1 сентябргача бадбўй ҳиддан қутулади

Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси 1 сентябргача бадбўй ҳиддан қутулади

Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг аҳолисини қийнаб келаётган яна бир масала – сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳиддир. Мутасаддиларга 1-сентабргача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий филтрлаш ускуналарини ўрнатиб, бу муаммони бартараф этиш топширилди.

Келаси йилдан Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкорлар билан Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган замонавий сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади. Бунинг ҳисобидан Сергелидаги сув тозалаш иншоотига юклама кескин камаяди.

Жорий йил аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Сергелининг асосий 23 километр йўлида ҳаракат хавфсизлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Чорраҳаларга 455 та “ақлли” светофор ўрнатилади, 150 та автобус бекати янгиланади, 10 минг ўринли автотураргоҳ ташкил этилади.

Келаси йил Янги Сергели кўчасида автобус учун 5,5 километрлик БРТ йўлак қуриш режалаштирилган. Бу йўлак Шота Руставели кўчаси билан боғланади. Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларини пойтахтнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган Тошкент ҳалқа йўлидаги янги кўприк қурилишини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: