Германияда бошпана изловчилар сони камайди – DW

Германияда бошпана изловчилар сони камайди – DW

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2026 йилнинг январ ойидан июн ойи охиригача мамлакатда бошпана сўраб 39 646 киши биринчи марта мурожаат қилган.

Таққослаш учун, бир йил аввал худди шу даврда Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора (BAMF) 61 336 та, 2024 йилда эса тахминан 121 000 та шундай аризани қабул қилган.

Вазирлик маълумотига кўра, 2026 йилда бошпана изловчилар асосан Афғонистон, Сурия, Туркия ва Сомалидан келган.

Германия расмийлари мамлакатда бошпана изловчилар сони камайганини аввалроқ ҳам қайд этган эди. Май ойида ҳимоя олиш учун 5556 та бирламчи ариза топширилган бўлиб, бу сўнгги 14 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

2026 йил июн ойида Евроиттифоқда бошпана бериш бўйича янги қоидалар кучга кирди. Улар ЕИ ташқи чегараларида мақоми олиш учун асосларни мажбурий текширишни ҳамда халқаро ҳимоя олиш ҳуқуқига эга бўлмаганларни учинчи давлатларга депортация қилишнинг тезкор тизимини жорий этади, дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: