Киев дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Киев дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Шаҳар губернатори Александр Беглов украин дронлари ҳужуми ҳақида маълум қилди.

«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. Тезкор штаб тавсияларига кўра, санкт-петербургликлардан уйларида қолишларини ва дронлар хавфи бекор қилинмагунча кўчага чиқмасликларини сўрайман», — деди у ва мобил интернет ишида узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ленинград вилояти раҳбари Александр Дрозденко ҳам ҳужум ҳақида хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, минтақа ҳудуди устида душманнинг 72 та дрони уриб туширилган. «Высоцк порти ҳудудида қолдиқлар тушгани қайд этилган. Маълумотларга аниқлик киритилмоқда», — деб дейди Дрозденко.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургдаги нефт терминали ҳудудида юз берган ёнғин акс этган тасвирлар тарқалмоқда. Ушбу терминал минтақадаги энг йирикларидан бири ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: