Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатлари чиқиндихонадан топилди

Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатлари чиқиндихонадан топилди

Британия Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатлари Англиянинг Шимолий Йоркшир графлигидаги энг йирик ҳарбий қисм яқинидаги чиқиндихонадан топилди.

Британиянинг The Sun on Sunday ҳафталик нашри хабарига кўра, мазкур ҳужжатларда ҳарбий хизматчиларнинг шахсий маълумотлари, қурол-яроғларни сақлаш тартиби, қоровул алмашинуви, хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш протоколларига оид маълумотлар бўлган.

Ҳарбий полиция ушбу ғалати ахборот сизиб чиқиши ҳолати бўйича суриштирув ишларини бошлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: