МИБ: Қўқонда 8 млрд. сўмлик метан шохобчаси аукцион савдоларига чиқарилди
Аввалига солиқ қарзи… Кейин хатлов… Охири эса — электрон аукцион.
Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор А. Сулаймоновга тегишли метан газ қуйиш шохобчаси электрон онлайн-аукционга чиқарилди.
Сабаб — 2 млрд 946 млн сўмлик солиқ қарзи ва 58,9 млн сўм ижро йиғими белгиланган муддатда тўланмагани.
Аукцион якунида объект қарийб 8 миллиард сўмга сотилди. Савдодан тушган маблағ ҳисобидан 3 млрд 5 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи ва ижро йиғими тўлиқ қопланди. Қолган маблағ эса бошқа ҳақдорлар талабларини қондиришга йўналтирилди.
Натижада 3 005 034 444 сўм маблағ тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати бажарилди.
Қарзни вақтида тўлаш — мулкни сақлаб қолишнинг энг тўғри йўли. Акс ҳолда қонун ўз талабини ижро эттиради.
