Қирғизистонда AI-95 нархини давлат томонидан белгилаш бекор қилинди
@Sputnik_Kyrgyzstan’нинг хабар беришича, ҳукумат қарори билан бу маркадаги бензин ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатидан чиқарилган.
Рўйхатда эса фақат дизель ва АI-92 бензини қолдирилган.
Маълумот учун, Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархини давлат томонидан тартибга солиш май ойининг охирида жорий этилган.
