Исроил АҚШнинг Эронга қарши янги зарбаларига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди

Исроил АҚШнинг Эронга қарши янги зарбаларига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди

Бу ҳақда The New York Times нашри исроиллик юқори лавозимли манбасига таяниб хабар берди.

«Биз Қўшма Штатларни қўллаб-қувватлашимизни исботладик. Исроилнинг бунга қўшилиши АҚШ манфаатларига қанчалик тўғри келишини билмадим. Аммо биз кучимизни кўрсатиб қўйишимиз кераклигини биламиз. Зарурат туғилса, буни яна такрорлашга тайёрмиз», — деди исроиллик расмий.

Июн ойи ўрталарида Теҳрон ва Вашингтон ҳарбий можарони тугатишни кўзда тутувчи меморандум имзолаган эди. Бироқ 8 июлга ўтар кечаси АҚШ Эронни яна ўққа тутишни бошлади.

Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий инфратузилмаларига зарбалар берди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтоннинг ушбу агрессиясини эришилган келишувларнинг жиддий бузилиши деб баҳолади.

Президент Доналд Трампнинг сўзларига кўра, бу Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги савдо кемаларига қарши ҳаракатларига жавоб бўлган. Трамп икки мамлакат ўртасидаги тузилган муваққат сулҳ якунига етганини эълон қилди.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кацнинг айтишича, агар асосли сабаб бўлса, Исроил армияси Эронга учинчи марта ва аввалгидан ҳам кучлироқ зарба беришга тайёр. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса уруш ҳали тугамаганини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: