Келаси ҳафта Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Прогнозларга кўра, 13-17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади.
Ҳаво ҳарорати республиканинг катта қисмида 41-43°гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46°гача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
