Дилнозахон Каттахонова бош вазирга ўринбосар этиб тайинланди
Президент фармони билан Дилнозахон Каттахонова бош вазирнинг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Зулайхо Маҳкамова бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош вазирнинг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
