Франция ҳимоячиси Ямалнинг сўзларига жавоб қайтарди
Франция ва Испания терма жамоалари жаҳон чемпионати ярим финалида тўқнаш келади. «Қизил фурия» вингери Ламин Ямал агар бу жуфтликда кимдир қўрқиши керак бўлса, улар французлар эканини айтиб, кескин баёнот берган эди. Ямалнинг сўзларига «уч ранглилар» ҳимоячиси Ибраима Конате жавоб қайтарди.
«Ямалнинг сўзларими? У хоҳлаган нарсасини гапириши мумкин. Биз энг яхши тарзда тайёргарлик кўрамиз, ўйин охирида эса кимнинг иши ўхшаганини кўрамиз.
Испаниядан қўрқамизми? Йўқ, йўқ, йўқ. Очиғини айтганда, биз ким нима деяётганига эътибор қаратмаймиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак. Бундай қопқонга тушиб қолмаслигимиз лозим, айниқса турнирнинг бу босқичида», — дея Конатенинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.
Франция ва Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс 14 июль куни бўлиб ўтади.
